"Реал" футболчилари ЖЧда тарихий рекорд ўрнатди

12 июл 2026, 17:25
"Реал" футболчилари Жаҳон чемпионати–2026да урган голлари сони бўйича тарихий натижа қайд этишди.

Мундиал давомида "қаймоқранглилар" вакиллари жами 19 та гол урди ва бу Жаҳон чемпионатлари тарихида бир клуб футболчилари томонидан бир турнирда қайд этилган энг яхши натижага айланди.

Голлар муаллифлари қуйидагича:
Килиан Мбаппе - 8 гол
Жуд Беллингем - 6 гол
Винисиус Жуниор - 4 гол
Арда Гюлер - 1 гол

Шу тариқа, "Реал" аввалги 18 голлик рекордни янгилади. Бу натижага бунга қадар 1954 йилги Жаҳон чемпионатида Венгриянинг "Гонвед", 2014 йилда Германиянинг "Бавария" ва 2022 йилги мундиалда Франциянинг ПСЖ клублари футболчилари эришган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: realmadrid.com