

"Килиан яхши ҳолатда. 100 фоиздан ортиқ тайёр бўлиш имконсиз, лекин ҳа, у мутлақо соғлом. Кундузи содир бўлган воқеани [Мбаппе алоҳида машғулот ўтказганини] назарда тутяпсизми? У ҳам бошқалар қатори машғулот пайтида 20 дақиқа ўрнига 10 дақиқа ўйнаш ҳуқуқига эга", — дея Дешамнинг сўзларини келтиради "RMC Sport".
Мбаппе жаҳон чемпионатининг ҳозиргача бўлган барча 6 та учрашувида иштирок этди. Унинг ҳисобида 8 та гол ва 1 та голли узатма бор.



