Кубарси Мбаппе ҳақида: "Килиан менда қўрқув уйғотмаяпти"

Aslanov Jasurbek
13 июл 2026, 20:38
Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пау Кубарси Килиан Мбаппега қарши ўйин уни чўчитмаётганини айтди.

Эртага испанияликлар ЖЧ-2026 ярим финал учрашувида Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади. "Барселона" ўйинчиси аввалроқ "Реал" ҳужумчисига қарши олтита "Эл-Класико"да майдонга тушган бўлиб, ушбу баҳсларда француз 6 та гол урган, бироқ каталонияликлар бу учрашувларнинг бештасида ғалаба қозонган.

"У менда қўрқув уйғотмаяпти, лекин ҳамма унинг қандай сифатларга эга эканини билади. Ҳатто ўйинга тўлиқ киришиб кетмаган тақдирда ҳам, у биргина тезкор ҳаракати билан ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин. У, худди Ламин [Ямал] каби, ноёб ўйинчи. Биз 90 дақиқа давомида диққатни жамлашимиз керак", – деди Кубарси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As