

- Иккала жамоа учун ҳам оғир ўйин бўлди. Бугун иссиқ сабабли бироз қийналдик. Йигитлар кўрсатмаларимизни бажара олишди. Ҳали йигитлар билан танишиш жараёнидаман. Биз бошқачароқ футбол намойиш қилмоқчи эдик ва буни бугуноқ кўрсатмоқчи бўлгандик. Йигитларни ғалаба билан табриклайман. Бунга муносиб эдик.
- Жамоага янги легионер дарвозабон олинган, бироқ у бугун кўриниш бермади.
- У кечагина жамоага қўшилди ва шу сабабли уни қайдномага киритишни истамадик. Барчанинг ўз вақти келади. Ҳали олдинда 18 ўйин бор. Барча футболчиларга имконият бераман, деб айта олмайман. Вазифамиз жуда оғир. Икки қадам олдинга ташлаш учун бир қадам ортга ташлашга мажбурмиз. Футболчиларнинг ҳолатига қараб таркиб тузишга ҳаракат қиламиз. Ўйин сифатини бирданига ўзгартириб ташлай олмаймиз. Ҳозирча жамоа "кома" ҳолатида эмас.

- Тахлилларсиз ишлаш қийин. "Машъал" биринчи даврада умуман ғалаба қозона олмади. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Буни имконсиз деб ҳисоблардим. Буни тушунтириш жуда қийин. Бунда футболчиларни ҳам, мураббийлар штабини ҳам айбласак бўлади. Жамоа 11 турда очко ололмадими, демак, тизимда носозлик бор. Бунда фақатгина мураббийлар штабини айблаб бўлмайди. Футболчилар ҳам масъулиятни бўйниларига олишлари керак. Мураббий қилиб мени тайинлашганидан кейин менга ҳам бу қизиқ бўлди. Энди ишларда ўзгаришлар қилиш керак.
- Одатда аутсайдер жамоаларда ишламагансиз. Бу ерда ишлашингиз учун нима туртки берди ва вазифалар қандай?
- Табиийки, илк вазифамиз - Суперлигада қолиш. Буни уддаласа бўлади, бироқ биласиз, бу жуда қийин. Иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Иккинчи вазифа эса - янги жамоа қуриш. Энг аввало ушбу йигитлар орқали рақобатбардош жамоа шакллантириш ва мақсадларга эришиш. Бунинг учун йигитларнинг сифатларини ошириш, яхшилаш керак. Бу ерга келишимдан олдин энг катта савол футболчиларнинг сифатига бўлганди. Бугун кўриндики, улар кар-соқов эмаслар. Ҳали олдиндаги ўйинларни кўришимиз керак. 4 кундан кейин бизни яна ўйин кутиб турибди. Агарда ишлар шундай яхши кетса, ҳеч нимани ўзгартирмаймиз ва янги футболчилар изламаймиз.
- "Машъал"нинг легионерлар билан ишлаш салоҳиятини қандай баҳолайсиз.
- Ҳозирча ҳеч нима дея олмайман. Чунки бу ерда кўп ҳам ишлаётганим йўқ.



