Эрик Байи: "Роналду МЮга катта таъсир ўтказган"

13 июн 2026, 01:17
"Манчестер Юнайтед" собиқ футболчиси Эрик Байи манкунианликлар таркибидаги фаолиятини ёдга олди.

Унга 2021 йилда Криштиану Роналдунинг жамоага қайтгани борасида савол беришди.

— Криштиану Роналду 2021 йилда "Манчестер Юнайтед"га қайтганида кийиниш хонасидаги муҳит қандай эди?

— Мен учун Криштиану дунёдаги энг яхши футболчи. У қайтганида ҳамма хурсанд бўлганди. У жамоага жуда катта таъсир кўрсатарди. Унинг меҳнаткашлиги ҳайратланарли даражада эди: ҳар куни машғулотларга биринчи бўлиб келар ва энг охирида кетарди. Унинг клуб билан муносабатлари қандай якунланганидан афсусдаман, чунки Криштиану доим бор кучини бериб ўйнаган. Ҳозир ҳам унинг Саудия Арабистонида ўз ёшида нималар қилаётганига қаранг — у ҳозир ҳам ажойиб даражада ўйнамоқда.

— Поль Погба билан бирга ўйнаган даврингиздан қандай хотиралар қолган?

— Поль бироз телбароқ, аммо яхши маънода. Погба жуда юқори савиядаги футболчи. У ҳаётида оғир даврни бошдан кечирди. Биз ҳозир ҳам ака-укадек гаплашиб турамиз. Мен Польга ишонаман. У ўз даражасига қайтишига умид қиламан, — деди Байи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal