

- Биз жуда хурсандмиз ва жаҳон чемпионати ҳар доим энг муҳим мусобақа эканини яхши биламиз. Худди Европа чемпионати каби, бу турнирга ҳам катта умидлар билан кириб келмоқдамиз.
- Жисмоний ҳолатингиз ҳақида?
- Мен яхши ҳолатдаман. Ахир ўйинларни кўрмадингизми?- Португалия чемпионлик учун даъвогарми?
- Буни фақат турнир якунида билиб оламиз. Бизда жуда яхши авлод шаклланган, аммо баъзи нарсалар борки, уларни назорат қилиб бўлмайди. Ғалаба ёки мағлубият ҳам шулар жумласидан. Энг муҳими – натижа. Мен бу авлод португалиялик мухлисларга ҳали кўп қувонч улашишига ишонаман.- Жамоанинг тайёргарлиги ҳақида
- Тайёргарлик оғир кечди, биз жуда кўп меҳнат қилдик. Назорат учрашувларида ғалабаларга эришдик, аммо энг муҳими – 17 июнь куни бўлиб ўтадиган биринчи ўйин. Кейин эса мусобақа янада қийинлашганда ҳақиқий чемпионлар кимлиги маълум бўлади.Ҳаммаси кўплаб омилларга боғлиқ. Мен жамоамизга ишонаман. Аввало гуруҳда биринчи ўринни эгаллаш муҳим. Кейин эса ўйиндан ўйинга, қадамба-қадам ҳаракат қилиб, ишончни ошириб бориш ва ўз ритмимизни топишимиз керак, – деди Роналду.
Португалия терма жамоаси ЖЧ–2026 гуруҳ босқичида Конго ДР (17 июнь), Ўзбекистон (23 июнь) ва Колумбия (28 июнь) терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
41 ёшли Роналду учун бу фаолиятидаги олтинчи жаҳон чемпионати бўлиши кутилмоқда.



