

"Жарима майдончасига етиб бориш ва голли вазиятлар яратиш – биз устида ишлаётган асосий жиҳатлардан бири. Бу биринчи ўйинда одатдагидек чиқмади. Ўзбекистон – беш кишилик ҳимоя чизиғига эга ва мен яхши танийдиган италиялик мураббий бошқарувидаги жамоа. Уларнинг энг кучли томони ҳимоя деб ўйлайман. Бизнинг вазифамиз эса вазиятлар яратиш, жарима майдончасига кириб бориш, дарвозага зарба бериш ва Ўзбекистон ҳимоясини бузиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишдир.
Улар жуда зич ва тартибли ўйнашади, бизни қандай қийинчиликлар кутаётганини тушуниб турибмиз. Олдинги ўйинда қилган хатоларимизни биламиз ва бу сафар уларни такрорламаслигимиз керак.
Ўзбекистонга қарши кейинги ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз, чунки бу олдимиздаги беллашув саналади, лекин албатта, кейинги мақсад Колумбияни ҳам мағлуб этиш бўлади. Ушбу икки ўйинда ғалаба қозониш учун бизда етарли сифат бор. Аммо ўйиндан ўйинга қадам босамиз ва ҳозир фақат Ўзбекистон ҳақида ўйлаяпмиз", деди 23 ёшли футболчи.



