"Машъал" 4 нафар футболчи билан хайрлашди

22 июн 2026, 14:00
Муборакнинг “Машъал” футбол клуби таркибида фаолият олиб борган бир қатор футболчилар жамоа билан хайрлашди.

"Жумладан, жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келган Рафаел Виашима Аягва, Роман Ходжиев, Мақсудхўжа Аълохўжаев ҳамда Асадбек Хабибуллаевлар энди фаолиятини бошқа жамоаларда давом эттиради.

Ушбу футболчилар “Машъал” сафидаги фаолияти давомида клуб мақсадлари йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб, жамоамиз натижаларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.

“Машъал” футбол клуби футболчиларимизга клуб ривожи ва жамоа шарафини муносиб ҳимоя қилиш йўлидаги хизматлари учун самимий миннатдорчилик билдиради ҳамда уларнинг кейинги фаолиятида улкан омад, янги зафарлар ва муваффақиятлар тилайди.

Сизлар ҳар доим “Машъал” оиласининг бир қисми бўлиб қоласизлар!", -деб хабар бермоқда муборакликлар матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: @Mashal_uzbekistan