Манчини: "Италия Францияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган бўлса, бу ниманидир англатади"

Sherzod Nurmatov
13 ноя 2026, 17:30
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини УЕФА Миллатлар Лигаси доирасидаги Франция устидан қозонилган ғалаба (3:1) ҳақида фикр билдирди.

"Ҳаммадан, бутун жамоадан мамнунман, чунки биз ҳам ҳимояда, ҳам ҳужумда жуда яхши ўйнадик. Агар Францияни 3:1 ҳисобида енгган бўлсак, демак, бу ниманидир англатади.

Париждаги биринчи ўйинда нима ўхшамаганди? Биз ёш жамоамиз ва ўсишда давом этишимиз керак. Парижда жуда қийин бўлганди, лекин ўшанда ҳам ёмон ўйнамагандик. Нега пенальтини Себастьяно Эспозито тепди? Билмайман. Рости билмайман, пенальтини унинг акаси тепиши керак эди", – деди Манчини “Okko Спорт” эфирида.

Италияликлар 10 очко жамғариб, 1-гуруҳда пешқадамга айланиб олишди ва худди шунча очкога эга Францияни ортда қолдиришди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Okko Спорт

Сўнгги янгиликлар

Барча ›