Манчини: "Чарчоқ сезилиб турди"

Sherzod Nurmatov
6 окт 2026, 16:10
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тури доирасида Туркия терма жамоаси устидан қозонилган ғалабага (3:1) муносабат билдирди.

"Кўплаб ўзгаришларни амалга оширган бўлсак-да, чарчоқ ҳамма жойда сезилиб турди ва биз учун бироз қийин бўлди. Бироқ вазиятни яхши уддаладик: гол урдик, кейин эса улар ҳисобни тенглаштириши биланоқ дарҳол яна тўп киритдик. Нафақат интеллектуал, балки техник ва жисмоний жиҳатдан ҳам Калафьори аллақачон етакчига айланиб бўлган. Вергара ўз ўйинини янада кучайтириши учун мана шундай учрашувларда майдонга тушиши зарур. У анча ўсишга эришишига ишончим комил. Думбия эса бироз олдинроқ кетди, чунки у Чемпионлар Лигасида ўйнаб улгурган. Бугун иккаласининг ҳам ҳаракатлари менга маъқул келди", – деди италияликлар устози.

Италия терма жамоаси (4 та ўйиндан сўнг 7 очко) Миллатлар Лигаси “А” дивизиони 1-гуруҳи жадвалида 2-ўринда бормоқда. Турнир доирасидаги навбатдаги баҳсда улар 12 ноябрь куни ўз майдонида Франция терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›