Манчини — Франция билан дуранг ҳақида: "Оғир ўйин бўлди, охирида Доннарумма бизни қутқариб қолди"

3 окт 2026, 08:15
Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Миллатлар лигаси 3-туридан ўрин олган Францияга қарши ўйиндаги дуранг (1:1) ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Натижа ўйин ҳақидаги таассуротни ўзгартиради. Бугун оғир ўйин бўлди, охирида Доннарумма бизни қутқариши керак бўлган вазиятда қутқариб қолди, аммо ушбу ажойиб жамоага қарши бутун ўйин яхши ўтказилди.

Ушбу йигитлар, тинимсиз меҳнат эвазига, буюк миллий терма жамоага айланишлари мумкин. Бунинг учун маълум вақт талаб этилади, лекин биз яхши ривожланяпмиз", — дейди Манчинининг сўзларини TuttoMercatoWeb.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TuttoMercatoWeb