

Учрашув французларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
"Бизнинг вазифамиз плей-оффга чиқиш, эҳтимол, биринчи поғонани эгаллаш эди. Аммо ўйинга келсак, бу бироз ўйлантириб қўймоқда, хусусан, биринчи бўлимда қандай прессинг қўллаганимиз. Бу асосан прессинг билан боғлиқ, чунки биз бу борада энг яхши тарзда ҳаракат қилмадик ва рақибга бўш ҳудудлар яратиш имконини бердик. Танаффусда буни тўғриладик ва яхшироқ ҳаракат қила бошладик. Ҳали ҳам ўз устимизда ишлашимиз керак. Футболчилар каби мен ҳам норози эдим. Лекин вазиятни ўнгладик.
Айниқса биринчи бўлимда дарвозамиз олдида кўп вазиятларга йўл қўйдик. Бошқа учрашувларда бундай ҳолат жуда кам кузатилган. Гап фақат ҳимояда эмас, балки бутун жамоанинг ҳаракатларида. Гап бир ёки икки ўйинчида эмас — биз ҳаммамиз биргаликда прессинг қилишимиз шарт. Тўп назоратини сақлаб қолишимиз керак. Биз тўпсиз эмас, тўп билан ҳаракат қилишни яхши кўрамиз, бу бизнинг услубимиз эмас. Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик ва буни такрорлашимиз лозим. Биз етарлича вазиятлар яратдик, биринчи бўлимда якунлаш ва ўзимизга бўлган ишонч етишмади. Аммо энг муҳими — уларни яратиш ва биз иккита гол уришга муваффақ бўлдик. Танаффусда баъзи жиҳатларни тўғриладик ва бу ажойиб тарзда иш берди.
Мен алдамайдиган футболчиларни кўрдим. Улар ҳаракат қилишмоқда ва бу энг муҳими. Чорак финалда ким билан ўйнашимизни кўрамиз. Ўйинчилар ўз клубларига қайтишади. Биз эса дам оламиз. Мақсадга эришилди, март ойида нима бўлишини кузатамиз", — дейди Зиданнинг сўзларини RMC Sport нашри.
Гуруҳ босқичининг олтита ўйинидан сўнг Франция терма жамоаси 13 очко жамғариб, 1-гуруҳ турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади ва Миллатлар лигасининг 1/4 финалига йўлланмани нақд қилди. Туркия эса очко тўплай олмади ва тўртинчи поғонадан жой олди.



