"Манчестер Юнайтед" Япония терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда — TEAMtalk

18 апр 2026, 09:40
"Манчестер Юнайтед" Япония миллий жамоаси ва "Лидс Юнайтед"нинг марказий ярим ҳимоячиси Ао Танакага қизиқиш билдираётган клублар қаторига кирди.

Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, "товуслар" 27 ёшли футболчининг трансфери учун тахминан 17 миллион евро сўраши мумкин. Танаканинг ўзи келгуси ёзда клубни алмаштиришга тайёр. Япониялик ярим ҳимоячи учун курашда "Манчестер Юнайтед"га "Ньюкасл Юнайтед" ва "Эвертон" рақобатчи бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда Танака барча турнирларда 26 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди. Ўйинчи билан шартнома 2028 йил ёзигача тузилган. Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 10 миллион евро.

Япония миллий жамоасида Танака 37 ўйин ўтказган.


Манба: TEAMtalk