

Эслатиб ўтамиз, Холанд гол урган вазиятда Энцо Фернандес офсайдда турганди ва у тўп учун интилди, аммо тўпга тегмади. Бош ҳакам бу голда ҳаммаси “тоза” деб ҳисоблади.
"Энцо Фернандес ўйинга таъсир қилмади, деб қандай айтиш мумкинлиги ақлимга сиғмайди. Бу шунчаки ҳайратланарли... Бунинг бундай талқин қилиниши мен учун жуда ҳам ғалати. Мен буни кўрганимда ҳам тушуна олмагандим, берилган тушунтириш эса вазиятни янада ёмонлаштирди", — деди "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Sky нашрига.



