

Миллий терма жамоа сафида Менди 2022 йилда Африка Миллатлари Кубоги соҳибига айланган, шунингдек, 2022 ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатларида иштирок этган эди.
АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтган сўнгги ЖЧда Норвегияга қарши гуруҳ босқичи ўйинида (2:3) жароҳат олган Менди сенегаллик футболчиларда тиббий суғурта йўқлиги сабабли мустақил равишда тиббий кўрикдан ўтишга мажбур бўлганди.
Клублар миқёсида Менди Лондоннинг “Челси” жамоаси билан бирга Чемпионлар Лигаси, Клублар ўртасидаги ЖЧ ҳамда УЕФА Суперкубоги ғолиби бўлган. Шунингдек, Саудия Арабистонининг “Ал Аҳли” жамоаси таркибида икки марта Осиё Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган.
2021 йилда Менди ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши дарвозабони деб топилган эди.


