


“У бутун дунё ёшларига чексиз умид ва илҳом бағишлаётган ёш йигит. Унинг бу ёшдаги даҳолиги шунчаки ақл бовар қилмас даражада, жуда кўп йиллардан бери у каби ўйинчини кўрмаганман. Шу сабабли адолат қарор топишига ва у ўзи тўла лойиқ бўлган ушбу “Олтин тўп”ни олишига ишонаман ҳамда умид қиламан.
Бутун дунёдаги жуда кўплаб болалар ва қизларга, шунингдек, футболни севувчи барчамизга шунчалик чексиз қувонч улашаётганининг ўзи учун ҳам у бунга лойиқ”, – дея Юстенинг сўзларини келтирди “Mundo Deportivo”.
26 октябрь куни Лондонда “France Football” талқини бўйича дунёнинг энг яхши футболчисига совринни топшириш маросими бўлиб ўтади.



