Жамоаси мазмунли ўйин кўрсатган мураббий, майдон марказидан гол урган хавбек. Пролигада 19-турнинг энг яхшилари аниқланди

Sherzod Nurmatov
14 сен 2026, 19:22
2 сентябрь куни, шунингдек, 11-13 сентябрь саналарида Ўзбекистон Пролигасида 19-турдан ўрин олган 7 та ўйин бўлиб ўтди.

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.

Тур мураббийи — Илёс Қурбонов (“Металлург”)

Маълум сабабларга кўра, “Олимпик-MobiUz” ва “Металлург” ўртасидаги баҳс қолган ўйинларга нисбатан анча эрта, 2 сентябрь куни ўтказилди. Унда “Металлург” 3:2 ҳисобида зафар қучди. Илёс Қурбонов шогирдлари ишончли ўйин кўрсатди ва муносиб равишда ғалабани ўзиники қилди. Championat.asia ходимлари айнан Қурбоновни энг яхши мураббий дея эътироф этди.

Pro liga eng yaxshi murabbiy копия (13).jpg

Тур футболчиси — Марко Миличкович (“Металлург”)

“Металлург”нинг черногориялик ярим ҳимоячиси Марко Миличкович“Олимпик-MobiUz” билан тўқнашувда шунчаки яйради ва хет-трикни расмийлаштириб, жамоасининг ғалабасини таъминлади (3:2). Шу тариқа, ортиқча муҳокамаларсиз Миличкович тур футболчиси сифатида қайд этилди.

Pro liga eng yaxshi futbolchi копия (12).jpg

Тур дарвозабони — Мирзоҳид Жалилов (“Яйпан”)

“Яйпан” бу турда сафарда “Ғазалкент” билан тўқнаш келиб, дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди (0:0). Бунда жамоа дарвозабони Жалиловнинг ўрни катта. У баҳс мобайнида бир қатор вазиятларда жамоаси жонига ора кирди. Айниқса, у иккинчи бўлимдаги сэйвлари орқали жамоаси дурангга эришишида муносиб ҳисса қўшди. Шундай қилиб, айнан Жалилов тур дарвозабони бўлди.

Pro liga eng yaxshi darvozabon копия (12).jpg

Тур голи — Марко Миличкович (“Металлург”)

Юқорида таъкидланганидек, “Металлург” хавбеки Марко Миличкович “Олимпик-MobiUz” билан учрашувни ўз бенифисига айлантириб юборди. Унинг 29-дақиқада майдон марказидан тепган тўпи дарвоза тўридан жой олди. Миличкович дарвозабон олдинга чиқиб кетганини пайқади ва олис масофада бўлишига қарамай, тўғридан-тўғри дарвозани нишонга олди. Шу тариқа, айнан шу гол турдаги энг чиройлиси сифатида эътироф қилинди. Қуйида мазкур голни томоша қилишингиз мумкин.

Pro liga eng Tur goli копия (13).jpg

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›