"Хавотирли, агар эпизодлар айнан шундай талқин қилинса". Кэррик Манчестер дербисида Ҳоланд урган гол ҳақида

Administrator
14 сен 2026, 01:10
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик АПЛ 4-тури доирасида "қизил иблислар" ва "шаҳарликлар" ўртасида ўтган учрашувда (0:1) "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд киритган гол юзасидан фикр билдирди.

"Олд Траффорд" стадионида кечган ўйинни бош ҳакам Майкл Оливер бошқариб борди.

"Мени бошим қотиб қолди. Ҳозир ўйинларда ҳамма нарса кузатиб борилади. Бундай қарорлар учун бизда кўплаб экранлар жойлашган алоҳида хоналар бор. Агар ўйинларда эпизодлар айнан шундай талқин қилинса, бу хавотирли ҳолат. Агар ҳозир вазиятларга шунчаки аралашмаслик одат тусига кирган бўлса, бу мени ташвишга солади. Бу тушунарсиз ва тушкунликка туширадиган изоҳ.

Бу қарор мавсум тақдирини ўзгартириб юubормайди, бироқ у ўйинга сезиларли таъсир кўрсатди. Бу бизга боғлиқ эмасди. Биз фақат хавфли вазиятлар яратишимиз ва гол уришимиз керак. Бизда ҳам шундай вазиятлар бўлди. Табиийки, буларнинг баҳси ўз қўлимизда, аммо бу каби лаҳзалар ўйинга таъсир қилади.

Биз бу ўйинда кўп нарсани тўғри қилдик, ўйинга яхши киришдик. Ҳаракатларимиз хавфли чиқди. Ушбу учрашувдан ижобий жиҳатларни чиқариб оламиз ва олға қадам ташлаймиз, аммо бунга енгил-елпи қарамаймиз. Жамоамиз янада кўпроқ вазиятлар яратиши мумкин эди. Бу бизнинг иккинчи мағлубиятимиз, лекин бизда яхши жамоа бор, биз албатта ғалабаларга қайтамиз", — деди Кэррик Sky Sports нашрига таяниб BBC мухбирига.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: BBC