АПЛ ҳакамлар корпуси Манчестер дербисида Ҳоланд киритган гол борасида хатога йўл қўйилганини тан олди

Administrator
14 сен 2026, 02:01
Манчестер дербисидаги гол хато ҳисобланганлиги маълум бўлди.

Англия Премьер-лигаси ҳакамлар ассоциацияси (Pro Ref) 4-тур доирасида ўтган "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" (0:1) учрашувининг 60-дақиқасида "шаҳарликлар" ҳужумчиси Эрлинг Холанд киритган гол вазиятида хатога йўл қўйилганини эълон қилди. Ўйинни Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борган эди.

"Энцо Фернандес тўпга тегмагани аниқланди, шунинг учун офсайд билан боғлиқ ҳар қандай қоидабузарлик субъектив характерга эга. Бироқ бу ҳолатда VAR тизими унинг турган жойининг эҳтимолий оқибатларини ҳисобга олмади ва майдонда видеотакрорни кўришни тавсия қилиши керак эди. Бугун кечқурун биз "Манчестер Юнайтед" клуби билан боғланиб, вазиятни баҳолашда хатога йўл қўйилганини тан олдик. Ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказилади", — дея BBC нашри тарқатган баёнот матнини келтиради.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: BBC