

19 ёшли франциялик футболчи Саудия Арабистони клуби билан 2029 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Трансфер суммаси расман очиқланмаган. “GiveMeSport” маълумотларига кўра, "Манчестер Сити" футболчи учун тахминан 1 миллион доллар олган.

Сангаре 2025 йилнинг ёзида ПСЖдан "Манчестер Сити"га эркин агент сифатида ўтганди. У инглиз клубининг асосий жамоасида бирорта ҳам ўйин ўтказмади.
Сангаре Франциянинг ўсмирлар терма жамоаларида тўп тепади.



