

"KBVB Жанни Инфантинонинг ФИФА президентлиги лавозимидаги янги муддатга номзодини қўллаб-қувватлай олмаслигини маълум қилади. KBVB’нинг ушбу қарори ФИФА ҳозиргача очиқламаган иккита фундаментал тамойилга асосланади: FIFA Forward Enterprise билан боғлиқ вазият — KBVB ушбу масала бўйича бир қатор муҳим қарорлар ва баҳолашларнинг асосий мотиви ҳамда қарор қабул қилиш механизмлари бугунги кунгача етарлича тушунарли эмаслигини қайд этади. Бу жараённинг шаффофлиги ва бошқаруви борасида саволларни келтириб чиқармоқда. Шунингдек, KBVB бевосита Жаҳон чемпионати пайтида Фоларин Балогуннинг қизил карточкаси атрофидаги давом этаётган иш бўйича ҳам биз учун муҳим саволлар жавобсиз қолмоқда", – дейилади KBVB раҳбари Паскаль ван Дамм баёнотида.
Июль ойида Инфантино ФИФАнинг асосий эркаклар ва аёллар турнирларини назорат қилиши керак бўлган FIFA Forward Enterprise компаниясини ташкил этиш ташаббуси билан чиққани ҳақида хабар берилганди. Ташкилот ҳисоб-китобларига кўра, мазкур лойиҳа 4,2 миллиард доллар маблағ жалб қилиши мумкин эди.
Ушбу таклифни УЕФА, КОНКАКАФ, Осиё футбол конфедерацияси ва КОНМЕБОЛ қўллаб-қувватламади. Шу билан бирга, Инфантинони Африка футбол конфедерацияси, Аргентина футбол ассоциацияси ва яна бир қанча миллий федерациялар қўллаб чиқди.
56 ёшли Инфантино 2016 йилнинг февралидан буён ФИФАни бошқариб келмоқда. Ташкилот президентлиги учун навбатдаги сайлов 2027 йилнинг мартида бўлиб ўтади, номзодлар учун ариза топшириш муддати эса 18 ноябрда якунига етади.



