

Манба маълумотларига кўра, 26 ёшли португалияликка "Арсенал" ва "Манчестер Сити" билан бирга "Ал Ҳилол" ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Манфаатдор клублар қишки трансфер ойнасида "Челси" раҳбарияти билан яна расмий алоқага чиқиши кутилмоқда. Лондонликлар Нетуни 70–80 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.
Нету 2024 йилнинг августидан буён "Челси"да тўп тепиб келмоқда. Унинг шартномаси 2031 йил 30 июнга қадар амал қилади. Футболчи 2025/26 йилги мавсум 52 та ўйинда 10 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.
Transfermarkt портали ўйинчининг нархини 60 млн еврога баҳоламоқда.



