"Боруссия" футболчиси учун Европанинг ТОП клублари даъвогарлик қилмоқда

8 сен 2026, 10:20
"Милан" ва "Ювентус" Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳимоячиси Даниэль Свенссонни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Италия грандлари январдаги трансфер ойнасида 24 ёшли швециялик футболчи учун "Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" билан курашишга тайёр.

Свенссон ҳимоянинг чап қанотида ҳам, марказида ҳам ўйнай олади. "Боруссия" футболчини 35-45 миллион еврога баҳоламоқда. "Милан" ва "Ювентус" бош мураббийлари Рубен Аморим ҳамда Лучано Спаллетти раҳбариятдан январь ойида таркибни кучайтиришни сўрашлари мумкин, чунки ёзги трансферлар барча муаммоли позицияларни ёпа олмади.

Аввалроқ Свенссоннинг Италияга кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Жорий мавсумда швециялик футболчи "Боруссия" сафида Бундеслигада иккита ўйин ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›