

Португалиялик мутахассис ўйинолди матбуот анжуманида Севильядаги муваффақиятсизликдан сўнг жамоа руҳан синган бўлганини, бироқ футболчилар куч тўплаб, энди Чемпионлар Лигаси даражасида реванш олишга тайёр эканликларини билдирди:
"Мен уларни ўзим кўришни истайдиган ҳолатда кўрмадим. Севильядаги ўйиндан сўнг кийиниш хонасида уларга қарадим, футболчилар худди жонсиз ҳолатда эди. Аммо якшанба кунги машғулотда улар етарлича тикланиб олганини кўрдим, бугун эса мутлақо нормал кўринишда эдилар.
Биз ўтказган ўйинимизни таҳлил қилиб чиққач, яхши ўйнаганимизга, жамоа сифатида ҳаракат қилганимизга ва уролмаган голларимиз эса шунчаки аномалия бўлганига янада кўпроқ амин бўлдик. Ҳаммаси жойида", – дея таъкидлади Моуринью.
Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати стартида қаторасига учта ғалабага эришганидан сўнг "Реал" кутилмаганда "Бетис"га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.



