ЕЧЛ ўйинлари Непалдаги сув тошқини қурбонлари хотирасига 1 дақиқалик сукут билан бошланади

Sherzod Nurmatov
8 сен 2026, 13:35
Чемпионлар Лигаси баҳслари олдидан Непалдаги сув тошқини қурбонлари хотирасига 1 дақиқалик сукут сақланади.

Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати хабар берди.

Шунингдек, ҳар бир учрашув олдидан майдонга "Сиз ёлғиз эмассиз, Непал" ёзуви туширилган баннер жойлаштирилади.

"Бутун Европа футбол оиласи Непал халқига чуқур ҳамдардлик ва далда билдириш учун ушбу ҳафтадаги ўйинлар олдидан бирлашади. Ушбу фожиа ва унинг оқибатларидан сўнг қайта тикланишлари учун уларга куч ва матонат тилаймиз", – деди УЕФА президенти Александер Чеферин.

1.jpg

26 август куни Непал шимолида кучли тошқин юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 1,3 минг кишидан ошган. 32 мингга яқин оила бошпанасиз қолган, 7,5 мингга яқин уй вайрон бўлган.

Қарийб 5 минг киши, шу жумладан, 589 нафар чет эллик бедарак йўқолганлар рўйхатида турибди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›