

- "Динамо" мухлислари жароҳат олган футболчилар қачон сафга қайтишади деб сўрашмоқда.
- Ҳожимирзаев ва Қодирқулов тахминан ФИФА кунларидан кейин (6 октябрь) машғулотларни бошлашса керак. Хислат Ҳалилов ва Миржаҳон Мираҳмадов эса афсуски бу мавсум майдонга туша олишмаса керак. Ҳаммаларига соғлик тилаймиз.
- Шунча жароҳат олганлар фонида сиз Ўзбекистон U-23 терма жамоасига икки нафар етакчи футболчингизни қўйиб юбормасликка ҳаққингиз бор эди, тўғрими?
- Гапингиз тўғри, ФИФА кунлари бўлмагани боис, биз Фирдавс Абдураҳмонов ва Беҳруз Облақуловни Осиё ўйинларига қўйиб юбормасак бўларди. Лекин барибир бир нарсани тушунинг Ўзбекистон чемпионати нима учун ўтказилади? Терма жамоаларга футболчи етказиб бериш учун. Шундай экан биз терма жамоа мураббийларини тўғри тушуниб, ўзимизнинг аҳволимиз зўр бўлмаса-да уларни қўйиб юбордик. Лекин мени Абдураҳмоновнинг олган кичик жароҳати ташвишга солмоқда. У кетишидан бир кун олдин жароҳат олди ва терма жамоа шифокорлари уни чет элда даволаймиз деб айтишди. Хайронман қандай даволашаркин?



