

"Моуринью — мен учун алоҳида инсон. Мен уни учратганимдан жуда бахтиёрман. У ҳаётимдаги энг оғир дамларда менга ёрдам берган ва мен буни ҳеч қачон унутмайман. Мен ҳеч қачон ҳеч кимга тақлид қилмаганман. Футбол борасида ўз қарашларим бор. Улар футболчилик йилларимда, сўнг ёшлар секторида ишлаб, турли ғояларни тажрибадан ўтказиш имкониятига эга бўлганимда шаклланган. Ҳозир ушбу тажриба менга ёрдам бермоқда.
Биз ушбу клуб тарихида янги муҳим саҳифаларни ёзишимиз керак. Сўнгги йилларда "Интер" юқори маррани белгилаб олди ва энди биз бу тарихни давом эттиришимиз лозим. Ушбу стадиондаги ҳиссиётларимга келсак — у янада гўзалроқ бўлибти. Ҳозир арена замонавийроқ кўринади ва ҳар бир инсон учун бу ерда ўйнаш имкониятига эга бўлиш катта завқ бағишлайди", — деди Киву матбуот анжуманида.
Чемпионлар лигаси асосий босқичининг биринчи туридан ўрин олган "Реал" ва "Интер" ўртасидаги учрашув бугун, 8 сентябрь куни бўлиб ўтади.



