Sofascore. Кечаги учрашувда Ўрозов энг катта баҳога лойиқ кўрилди

8 сен 2026, 11:41
Кеча "Рубин" Россия чемпионатининг навбатдаги турида "Ахмат"га қарши баҳс олиб борди.

Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якуланди. Мезбонлар сафида Ўзбекистон МТЖ аъзоси Жаҳонгир Ўрозов асосий таркибда майдонга тушди ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Sofascore нашри кечаги учрашув учун Ўрозовнинг ҳаракатларига 8 баҳо қўйди. Бу ҳар икки жамоа вакиллари орасидаги энг катта баҳо ҳисобланади.

a58f88b5-b566-40bd-9e67-864e83c3fa0c.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sofascore

Сўнгги янгиликлар

Барча ›