"Локомотив" ўртоқлик ўйинида "Қизилқум" устидан йирик ғалабага эришди

Оқил Абдубарноев
27 июн 2026, 21:42
ФИФА кунлари доирасида ги танаффусда Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси Навоийнинг "Қизилқум" клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказди.

Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги йирик ва ишончли ғалабаси билан якунланди.

45–дақиқада Сардор Мирзаев Жасур Яхшибоевнинг узатмасидан сўнг ҳисобни очди. 58–дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов рақиб дарвозасини ишғол этиб, мезбонларнинг устунлигини мустаҳкамлади. Баҳснинг 80–дақиқасида Абдуллоҳ Йўлдошев учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Бундан ташқари, 77–дақиқада Суҳроб Нуруллоев пенальтидан унумли фойдалана олмади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати