АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Астон Вилла"ни қийинчилик билан мағлуб этди

1 сен 2026, 01:55
Англия Премьер-лигасининг 2-туридан ўрин олган учрашув якунланди.

"Астон Вилла" — "Арсенал" 0:1

Голлар: 59 - Букайо Сака

“Астон Вилла”: 1. Зион Судзуки, 2. Мэтти Кэш (29. Аарон Ван-Биссака, 78’), 3. Виктор Линделёф, 14. Пау Торрес, 22. Ян Матсен, 8. Бубакар Камара, 7. Жон Макгинн, 53. Жорж Хеммингс (47. Алиссон, 71’), 10. Эмилиано Буэндия, 6. Росс Баркли (17. Алехандро Гарначо, 78’), 11. Николас Жексон (18. Тэмми Абрахам, 71’).

Захира: 40. Марко Бизот, 5. Тайрон Мингз, 13. Маттео Ружери, 26. Ламар Богард, 74. Лука Линч.

“Арсенал”: 1. Давид Райя, 3. Кристьян Москера (15. Эзри Конса, 79’), 6. Габриэл Магальяйнс, 33. Риккардо Калафьори, 4. Бен Уайт, 8. Мартин Эдегор (23. Микель Мерино, 71’), 49. Майлз Льюис-Скелли (39. Бруно Гимарайнс, 71), 41. Деклан Райс (36. Мартин Субименди, 85’), 7. Букайо Сака, 29. Кай Хаверц, 17. Христос Цолис (10. Эберечи Эзе, 46’).

Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 5. Пьеро Инкапье, 20. Чуквунонсо Мадуэке, 14. Виктор Гёкереш.

Огоҳлантиришлар: 29 - Христос Цолис, 81 - Алиссон, 81 - Жон Макгинн, 90+6 - Ян Матсен

90+11. Ўйин якунланди.

90+10. Охирги дақиқаларда “Астон Вилла” футболчилари рақибларига провакация ҳам қилмоқда. Ажойиб!

90+8. Бруно рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бош ҳакам қоида бузилмаганини билдирди.

90+3. Бруно Гимарайнс ўз жамоаси жарима майдончаси ичида тўпни рақибдан майдон четига чиқартириб юборишга эришди ва шундан сўнг хурсанд бўлди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.

87. Охирги дақиқалар асабий ўтмоқа, мезбонлар катта куч билан олдинга боряпти, аммо айтарли хавфли вазият юзага келтира олишмаяпти.

79. Москера жароҳат олди, ўрнига “Астон Вилла”ни шу ёзда тарк этган Конса тушди майдонга.

75. Кай Ҳаверц бирга-бир вазиятга чиқиб борди, дарвозабоннинг ёнидан киритиб қўймоқчи эди, Сузуки эса супер сейв кўрсатди! Қўшимчасига, ушбу ҳолатда оффсайд ҳам бўлган экан.

74. Ҳаверцнинг ерлатиб берган кучли зарбасини Сузуки қайтарди.

72. Ҳар икки жамоа ҳам бирйўла иккитадан ўзгариш қилиб юборишди.

64. Яхши ҳужум кўрдик мезбонлардан: “Арсенал” жарима майдончасида ташкил этилган комбинация якунида Кэш зарба берганди, аммо ҳимоячилар бунга “блок” қўя олишди.

62. Хеммингс чап қанотдан олдинга тезлик билан юриш қилиб, тўпни марказроққа узатганди, аммо ноаниқ кетди пас.

60. Гол кўрдик ўйинда, майдон эгалари буёғига фаоллашиши аниқ.

gettyimages-2292885484-2048x2048.jpg

59. ГОЛ! Сака ҳисобни очди! Калафьорининг оёқлари учи билан берилган узатмасидан сўнг Букайо тўпни дарвозага киритди!

57. Эдегорнинг жарима зарбасидан тепган тўпи салгина ноаниқ кетди…

56. Ҳолат кўриб чиқилди, пенальти бекор қилиндди, жарима зарбаси қолдирилди.

55. ВАР ҳолатни кўрмоқда, фол жарима майдончаси ташқарисида ишлатилгани кўрилмоқда.

54. Пенальти! “Астон Вилла” дарвозаси томон! Сака жарима майдончасига кириб кетаётганда унга нисбатан қўполлик ишлатилди.

49. Макгиннинг жарима майдончаси ташқарисидан узатган тўпини дарвозага йўллайдиган шериги топилмади.

47. Матсен ўткир бурчакдан туриб зарба берди, аммо ноаниқ.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

45. Бирничи бўлим якунланди.

45. Дастлабки бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

39. “Тўпчилар” фаоллик қилмоқда, бир қатор ҳужумлар хавфли тус олмаяпти.

27. Матсеннинг чап бурчакдан берган зарбаси аниқ бўлмади.

25. Райснинг зарбасидан сўнг тўпни Сузуки қайтара олди!

23. Темп бироз пасайди ўйинда, баҳс майдон марказида кечяпти энди.

14. Ҳаверц ажойиб комбинация якунида узатма аралаш зарба берди, аммо ноаниқ кетди…

13. Эндиги зарба эса Сакадан бўлди: буниси аниқ бўлмади.

12. Буэндиянинг узоқдан тепган тўпи дарвоза устунига бориб тегди!

8. Льюис-Скеллидан зарба бўлди, буниси рекошетга учраб, тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

6. Кэшнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

5. Дастлабки дақиқаларда ҳар икки жамоа ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди, бироқ иккаласи ҳам ўхшамади.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Англия Премьер-лигасининг 2-туридан ўрин олган "Астон Вилла" — "Арсенал" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia