"Барселона" 7 та гол урилган ўйинда "Райо Вальекано"ни мағлуб этди ва Ла Лига жадвалида пешқадамга айланди

Aslanov Jasurbek
1 сен 2026, 02:39
Испания Ла Лигасининг 3-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Райо Вальекано" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди.

Баҳс "Спотифай Камп Ноу" стадионида (Барселона, Испания) бўлиб ўтди. Учрашувда Франсиско Хосе Эрнандес Маэсо бош ҳакам сифатида ишлади. Учрашувда 5:2 ҳисобидаги ғалабани мезбон жамоа футболчилари нишонлашди.

Ўйиндаги илк голни 12-дақиқада "Райо Вальекано" ҳужумчиси Серхио Камельо урди. 19-дақиқада "Барселона" ҳужумчиси Рафинья ҳисобни тенглаштирди, икки дақиқа ўтиб эса вингер Ламин Ямал "кўк-анорранглилар"ни олдинга олиб чиқди. "Райо Вальекано" ҳимоячиси Флорьян Лежён 51-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 59-дақиқада Серхио Камельо дубль қайд этди. 71-дақиқада Рафинья ҳам ўз дублини расмийлаштирди. 90-дақиқада Ламин Ямаль ҳам ушбу учрашувдаги иккинчи голини уриб, якуний ҳисобни ўрнатди — 5:2.

“Барселона” - “Райо Вальекано” 5:2

Голлар: Рафинья 19, 71, Ямал 21, 90, Лежен 51 (автогол), - Камельо 12, 59.

Жамоаларнинг бошланғич таркиблари:

"Барселона": Жоан Гарсия, Кубарси, Кунде, Кристенсен, Педри, Ольмо, Эспарт, Берналь, Гордон, Рафинья, Ямал.

"Райо Вальекано": Карденас, Лежён, Вертроуд, Сисс, Лопес, де Фрутос, Камельо, Гарсия, Балиу, Мартин, Буаре.

Испания чемпионатидаги учта ўйиндан сўнг "Барселона" тўққиз очко жамғариб, турнир жадвалини бошқариб олди. Мадриднинг "Реал" клуби ҳам тўққиз очко жамғарган, аммо тўплар нисбатига кўра "кўк-анорранглилар"дан ортда қолмоқда. "Райо Вальекано" бир очко ишлаб олган ва 18-поғонада жойлашган.



Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia