

“Ушбу битимга асосан Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 2-сон спорт мактаби ҳудудидаги табиий ва сунъий чимли футбол майдонлари бир йилдан зиёд вақт мобайнида тўлиқ қайта таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди.
Бугун, 25 август куни бўлиб ўтган очилиш маросимида Спорт вазирлиги ва туман ҳокимлигидан вакиллар, футбол мутасаддилари ҳамда клубимиз раҳбарияти иштирок этиб, анъанавий лента қирқиш тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида "Локомотив" футбол мактаби тарбияланувчилари ҳамда 2-сон спорт мактаби ёш спортчилари ўз кўргазмали чиқишлари билан маросим қатнашчиларини хушнуд этишди.
Шуни эътироф этиш жоизки, ҳар иккала майдон "Локомотив" ПФК бош ҳомийси "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ молиявий кўмаги билан тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, катта ўлчамдаги майдон "Локомотив" клубига, кичик майдон эса 2-сон спорт мактабига топширилди”, – дейилади “Локомотив” матбуот хизмати хабарида.

























