

Аввалроқ France Football томонидан топшириладиган 70-мукофотлаш маросими 26 октябрь куни бўлиб ўтиши маълум бўлган эди. Тадбир илк бор Лондонда ўтказилади.
Мукофот категориялари ва уларда тақдим этилган номзодлар сони қуйидагича:
Эркаклар ўртасида "Олтин тўп" — 30 нафар футболчи; Аёллар ўртасида "Олтин тўп" — 30 нафар футболчи.
Эркаклар ўртасида "Йилнинг ёш истеъдоди" — 10 нафар футболчи; Аёллар ўртасида "Йилнинг ёш истеъдоди" — 5 нафар футболчи.
Эркаклар ўртасида "Йил дарвозабони" — 10 нафар футболчи; Аёллар ўртасида "Йил дарвозабони" — 5 нафар футболчи.
Эркаклар ўртасида "Йил мураббийи" — 5 нафар мураббий; Аёллар ўртасида "Йил мураббийи" — 5 нафар мураббий.
Эркаклар ўртасида "Йил ҳужумчиси" — 10 нафар ҳужумчи; Аёллар ўртасида "Йил ҳужумчиси" — 5 нафар ҳужумчи.
Эркаклар жамоалари ўртасида "Йил клуби" — 5 та клуб; Аёллар жамоалари ўртасида "Йил клуби" — 5 та клуб.



