"Ливерпуль" "Хоффенхайм" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
09 авг 2024 14:36
Янгиликлар
"Ливерпуль" "Хоффенхайм" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда
Максимилиан Байернинг ўзи Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтмоқчи.
Англиянинг "Ливерпуль" клуби "Хоффенхайм" ҳужумчиси Максимилиан Байерга қизиқмоқда, деб хабар берди "Sky Sports" мухбири Флориан Плеттенберг.
21 ёшли "Байер"нинг ўзи эса Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтмоқчи ва бошқа таклифларни рад этади. Ҳозир "қора-сариқлар" футболчи билан музокара олиб бормоқда, кейинроқ "Хоффенхайм" билан ҳам боғланишади.
Максимилиан Байер ўтган мавсум "Хоффенхайм" либосида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?
Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди
"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди
Фикрлар