

Манбанинг хабарига кўра, Мюнхен клуби 23 ёшли ҳужумчини 2026/27 йилги мавсумдан бошлаб Ҳарри Кейннинг ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда.
Маълумотларга қараганда, "Бавария" раҳбариятига футболчининг ўйинлари маъқул келган ва уни трансфер шорт-листига киритган.

Косоволик футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 9 ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Унинг "Хоффенхайм" билан шартномаси 2029 йил июнь ойининг охиригача амал қилади. Transfermarkt унинг қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.



