

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, клуб раҳбарияти испаниялик мутахассисни бош мураббийлик лавозимига ягона номзод сифатида кўрмоқда ва битимни яқин вақт ичида якунлашга умид қилмоқда.
Манбанинг маълумотларига кўра, томонлар ҳамкорлик шартларини аллақачон келишиб олишган, шартнома эса 2029 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
43 ёшли мутахассиснинг охирги клуби "Борнмут" бўлди ва у ушбу мавсум якунида жамоани тарк этди. Ираола қўл остида "олчалар" 57 очко жамғариб, турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллашди. "Ливерпуль" эса 60 очко билан бешинчи ўриндан жой олди. Испаниялик мураббий "Борнмут"ни 2023 йилнинг ёзидан бери бошқариб келаётган эди.



