Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини Туркияда давом эттиради

4 июн 2026, 10:40
"Спортинг" ҳужумчиси Луис Суарес фоалиятини Туркияда давом эттиради.

28 ёшли футболчи "Фенербахче" билан шартнома тузади. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди. Футболчи ва Туркия жамоаси шахсий шартнома бўйича келишувга эришган. Энди фақат томонлар трансфер нархини аниқлаб олишса бўлгани.

Колумбиялик ҳужумчи якунланган мавсумда "Спортинг" сафида 53 та баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 38 та гол ва 9 та ассист бор.

Эслатиб ўтамиз, Луис Суарес Колумбия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга қарши майдонга тушиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano