Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ўйин стартида бироз қийналдик, кейин эса учрашув назоратини қўлга олдик. Рақиб ўз имкониятларидан фойдаланиб кетди"

Administrator
7 окт 2026, 02:01
Мираброр Усмонов хотира турнири финали доирасида Россиядан учралган мағлубиятдан сўнг Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев учрашув ҳақида гапирди.

"Рақиб кучли эди. Ўйин курашларга бой бўлди. Ўйин стартида бироз қийналдик, кейин эса учрашув назоратини қўлга олдик. Шунчаки, вазиятларни голга айлантира олмадик. Иккинчи бўлимни ҳам ёмон бошламагандик. Иккита вазиятда рақиб имкониятдан фойдаланди. Кейин ҳужумга чиқишга мажбур бўлдик. Захира ўйинчилари ўйинни кучайтиришди. Учрашув охирида фарқни қисқартирдик, лекин вақт етмади.

Кунора ўйин, қайта тикланиш қийин. Шунга ўзгаришлар кўп қилдик. Жаҳон чемпионатига қадар Осиё кубоги бор, бу турнирга тайёргарлик доирасида узоқ йиллик режа, яъни Жаҳон чемпионатига ҳам тайёрланмоқдамиз. Жаҳон чемпионати даражасидаги рақиблар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказишга максимал ҳаракат қилмоқдамиз" – деди Жамолиддин Раҳматуллаев.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›