“Барселона” Суаресни шорт-листга киритди

Sherzod Nurmatov
14 авг 2026, 19:49
“Барселона” “Атлетико” ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг трансфери бўйича келишувга эриша олмаса, муқобил вариантлардан бири сифатида “Спортинг” ҳужумчиси Луис Суаресни кўриб чиқмоқда.

Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

3.jpg

Суарес каталонияликларнинг шорт-листидан жой олган, бироқ “Спортинг” билан келишиб олиш осон кечмайди: колумбиялик футболчи Португалия жамоасининг муҳим ўйинчиларидан бири саналади.

Романонинг маълумотларига кўра, агар Альвареснинг трансфери билан боғлиқ вазият ўзгаришсиз қолса, «Барселона» келгуси ҳафтадан бошлаб Суарес ва бошқа муқобил вариантларни кўриб чиқишни бошлайди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano