

Бу ҳақда Португалиянинг "Correio da Manhã" хабар берди.
Манбанинг маълум қилишича, "Ливерпуль" ва "Ньюкасл" 28 ёшли колумбиялик ҳужумчига жиддий қизиқиш билдирмоқда, улар уни ҳужум чизиғи учун қўллаб-қувватловчи сифатида кўриб чиқмоқда.
Лиссабон клуби раҳбарияти айни пайтда асосий ўйинчиларидан бири билан хайрлашишга шошилмаяпти. "Спортинг" ҳужумчини ҳеч бўлмаганда ЖЧ-2026 охиригача сақлаб қолишга умид қилмоқда.
Ҳужумчи Португалия клубига 2025 йил ёзида "Альмерия"дан келиб қўшилган. Унинг трансфер нархи тахминан 22,95 миллион еврони ташкил этганди.
Суарес ушбу мавсум жамоа таркибида 42 ўйинда 33 та гол ва 6 та голли пасга муаллифлик қилди.



