"Барселона" қишда Суарес билан шартнома имзоламоқчи

Sherzod Nurmatov
25 сен 2026, 20:20
Каталониянинг "Барселона" клуби январь ойидаги трансфер ойнаси учун потенциал янги ўйинчилар рўйхатини шакллантирди.

Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, Колумбия терма жамоаси ва Лиссабоннинг "Спортинг" жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес "кўк-анорранглилар"нинг шорт-листига киритилди.

4.jpg

28 ёшли ҳужумчи ўтган йилнинг ёзидан буён Лиссабон жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг "шерлар" билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг июнь ойи охирида якунига етади. Transfermarkt портали Суареснинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Луис Португалия чемпионатининг жорий мавсумида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/Ekremkonur

Сўнгги янгиликлар

Барча ›