"Барса" Луис Суарес учун 80 миллион евро тўлаш ниятида эмас. "Спортинг" ҳужумчини бундан арзонроқ сотмайди

16 авг 2026, 15:13
"Барселона" "Спортинг"нинг Луис Суарес Чаррис трансфери бўйича талабларини қондирмайди.

Аввалроқ, Каталония клуби "Атлетико" билан Хулиан Альвареснинг трансфери бўйича келиша олмаса, колумбиялик ҳужумчи номзодини кўриб чиқиши мумкинлиги хабар қилинганди. Португалияликлар футболчини 80 миллион евродан арзонроққа қўйиб юбормоқчи эмас. 

Фабрицио Романонинг хабар беришича, "блауграна" ҳужумчи шартномасида кўрсатилган товон пули бандини фаоллаштирмайди. "Спортинг" чегирмалар қилмайди ва Суареснинг жамоада қолишини кутмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano

Сўнгги янгиликлар

Барча ›