Саудия Арабистони БАА устидан ғалаба қозониб, Форс кўрфази миллатлар кубогини қўлга киритди

Administrator
7 окт 2026, 02:09
Саудия Арабистони терма жамоаси Форс кўрфази миллатлар кубоги финалида БАА устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувдаги биринчи гол 11-дақиқада киритилди. Ҳаммом ал-Ҳаммомий қулай вазиятда пайдо бўлиб, тўпни БАА терма жамоаси дарвозасига йўллади ва ҳал қилувчи баҳсда ҳисобни очди. Меҳмонлар ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳали ўзларига келиб улгурмаслариданоқ, Саудия Арабистони ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. 14-дақиқада Фирас ал-Бурайкан Носир ад-Давсарийнинг узатмасидан унумли фойдаланиб, мезбонларнинг ҳужумини аниқ зарба билан якунлади. Якунда саудияликлар ўйинни ғалаба билан якунлаб, бош совринни қўлга киритишди.

Саудия Арабистони 2:0 Бирлашган Араб Амирликлари

Голла: Ҳаммом ал-Ҳаммомий 11, Фирас ал-Бурайкан 14

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›