Дани Ольмо қишда жамоасини ўзгартириши мумкин

25 сен 2026, 00:59
"Бавария" "Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмони қишки трансферлар ойнасида таркибига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда "Sky Sports" хабар берди.

Мюнхен клуби Жамал Мусиала ва Майкл Олисега бошқа жамоаларнинг қизиқиши кучайиб бораётгани сабабли ҳужумкор ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантини ўрганмоқда.

"Бавария" Ольмога у "Лейпциг"да ўйнаган давриданоқ қизиқиб келган. Испаниялик футболчи "Барселона"га ўтганидан кейин ҳам мюнхенликлар унинг фаолиятини кузатишда давом этган.

28 ёшли футболчининг тахминий трансфер қиймати 70 миллион евро атрофида баҳоланмоқда. Ольмо жорий мавсумда Ла Лиганинг 7 та учрашувида майдонга тушиб, 3 та голли узатма амалга оширган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports