

59 ёшли мутахассис 2026 йилнинг июль ойида Германия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига тайинланганди.
"Мен ҳеч нарсани ваъда қилмайман. Ваъда қила оладиган ягона нарсам — биз албатта ҳаракат қилиб кўрамиз. Мақсадлар ўхшамаётган пайтда, сиз вазиятни синчковлик билан ўрганасиз ва ниманидир ўзгартиришга уринасиз. Биз ҳозир айнан шунинг устида ишлаяпмиз.
Ғалаба учун яхши имкониятларга эга бўлиш мақсадида ҳар бир ўйинда максимал даражада бор кучимизни беришни истаймиз. Бироз тезроқ ҳаракат қилишимиз ва айрим тузатишларни киритишимиз лозим. Буни аллақачон бошладик. Эртага нима бўлишини кўрамиз. Умид қиламанки, буни майдонда кўра оламиз", – деди Клопп матбуот анжуманида.
Бугун, 24 сентябрь куни Германия терма жамоаси Миллатлар Лигаси доирасида Нидерландияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув 23:45 да старт олади. 27 сентябрда эса “немис машинаси” Греция билан куч синашади.



