Тер Штеген: "Германия терма жамоаси Клоппнинг ғояларини имкон қадар тезроқ ўзлаштиришга ҳаракат қилиши керак"

Sherzod Nurmatov
24 сен 2026, 19:45
Германия терма жамоаси дарвозабони Марк-Андре тер Штеген Миллатлар Лигаси доирасида Нидерландияга қарши ўйин олдидан жамоанинг янги бош мураббийи Юрген Клоппнинг фаолияти ҳақида тўхталиб ўтди.

"Клопп — ноёб мураббий. Унда қанчалик қувонч ва иштиёқ борлигини, футболни қанчалик қаттиқ севиши ва у билан яшашини ҳамма билади.

Ўйин бўйича ўз қараши ва тушунчаси бор, шунинг учун ҳам у ўзгартиришни истайдиган жиҳатлар мавжуд. Биз унинг ғояларини имкон қадар тезроқ ўзлаштиришга ҳаракат қилишимиз керак", – деди тер Штеген.

Нидерландия – Германия учрашуви бугун, 24 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›