

“Эҳтимол, мен терма жамоада ҳам худди “Ливерпул”даги позицияда ўйнасам керак. Дастлабки учта машғулотдаги бу ҳолат мени хурсанд қилди. Мени ва ўйинимни мунтазам кузатиб борадиган ҳар бир киши майдонда юқорироқ чиқиб ҳаракат қила олишимни билади.
Клопп Германия терма жамоасида? У том маънода энергия бағишлайди, футболчиларнинг кўнглига йўл топа олади ва вазиятни жуда нозик ҳис қилади. Мен уни жуда қаттиқ ҳурмат қиламан, чунки у менинг фаолиятимда жуда катта роль ўйнаган”, – дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради UEFA расмий сайти.

Нидерландия – Германия учрашуви пайшанба, 24 сентябрь куни бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.



