
Осиё ўйинлари. Чорак финал.
Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:0 ТУГАДИ
Ҳакамлар: Ясин Туан, Азиз Фарҳан, Танг Чао, Жинг Жиюан
Гол: Дилшод Муртозаев 12, 1:0, Азизбек Тўлқинбеков 78, 2:0, Фирдавс Абдураҳмонов 86, 3:0
Ўзбекистон: 21. Самандар Муратбаев • 2. Саидхон Хамидов • 3. Дилшод Муртазаев • 4. Ғиёсжон Ризакулов ( 20. Дилшод Абдуллаев, 81) • 5. Кувончбек Хушвақтов • 7. Сардорбек Бахромов (17. Фирдавс Абдураҳмонов 81) • 9. Саидумархон Саиднуриллаев (19. Оллаберган Каримов 62) • 10. Муҳаммадали Уринбоев ( 22. Нурлан Ибраимов, 85)• 11. Асилбек Жумаев (23. Шодиёр Шодибоев, 85) • 13. Азизбек Тулкунбеков • 14. Рузибой Файзуллаев
Захира: 1. Максим Муркаев • 12. Умар Рустамов • 6. Равшан Хайруллаев • 8. Амирбек Саидов • 15. Диёрбек Абдуназаров • 16. Муҳаммадали Реймов • 18. Ойбек Урмонжонов •
Бош мураббий: Равшан Хайдоров
Саудия Арабистони: 1. Язан Алруваиили • 2. Султан Алесса • 3. Абдулазиз Алсувилем • 4. Мешал Алдавуд • 5. Муҳаммед Барнауи (C) • 10. Сабри Даҳал • 11. Тамер Алхайбари (19. Аднан Албишри, 64) • 13. Сауд Алями ( 20. Турки Алгумайл, 46) • 14. Эяд Ҳусса • 16. Али Булаҳреч • 17. Амар Алюҳайби (12. Саад Алмутхари, 64),
Захира: 21. Абдураҳмон Алғамди • 22. Маҳмуд Албурайҳ • 6. Авад Даҳал • 7. Зиёд Абба • 8. Сауд Ҳаддад • 9. Турки Алшаифан • 15. Абдулазиз Алфаваз • 18. Фарҳал Алшамрани • 23. Язан Мадани
Бош мураббий: Луиджи Ди Бьяджо
Учрашув якунланди.
90. Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
86. ГООООООООООООООООООООЛ. АБДУРАҲМОНОООООВ. Фирдавс Абдураҳмонов ҳисобни йириклаштирди, Ўзбекистон - Саудия Арабистони 3:0
85. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Жумаев ўрнига Шодибоев, Ўринбоев ўрнига Ибраимов тушди
81. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Баҳромов ўрнига Абдураҳмонов, Ризақулов ўрнига Абдуллаев тушди
78. ГООООООООООООООООООООЛ. ТЎЛҚИНБЕКОООООВ. Файзуллаевдан қанотдан ажойиб юриш, Тўлқинбековдан қойилмақом нуқта. Бироз олдин ҳам Файзуллаевда имконият бўлган эди, бу сафар у тўпни қизғанмай жамоадошига узатди.
76. Оллаберган Каримовнинг зарбаси кучсиз чиқди.
75. ЗАРБААААА. Файзуллаевнинг катта тезликда олдинга ўтиб тепган тўпи устунга тегди. Қулай имкониятдан фойдалана олмадик.
73. ОГОҲЛАНТИРИШ. Мешал Алдавуд, Саудия Арабистони
71. ЗАРБАА. Ўринбоевнинг зарбасини рақиб посбони қайтарди.
62. ЗАРБААА. Қувончбек Хушвақтов жарима узатмасини голга айлантира олмади.
62. ЎЗГАРИШ. Ўзбекистон, Саидумархон Саиднуруллаев ўрнига Оллаберган Каримов тушди.
60. Ўринбоев рақиб жарима майдончаси ичида чиройли ҳаракат қилди. Лекин бу якуний самара келтирмади.
57. Рақиблар устунликни қўлга олди. Уларни ҳаддан ташқари яқинлаштириб юбордик.
47. Саудия Арабистони футболчисининг Муратбаев дарвозасига йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
46. ЎЗГАРИШ. Алями ўрнига Алгумайл тушди.
Иккинчи бўлим бошланди.
45. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!
40. ЗАРБАА. Баҳромов узоқдан зарба берди. Ноаниқ.
34. Ўнг қанотдан узатмани голга айлантирадиган футболчи топилмади.
23. ОГОҲЛАНТИРИШ. Сауд Алями, Саудия Арабистони
18. Устунлик терма жамоамизда, қанотларимиз анча фаол.
16. ОГОҲЛАНТИРИШ. Али Булаҳреч, Саудия Арабистони
12. ГООООООООООООООООООООЛ. Сардор Баҳромовнинг ижро этган жарима зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Дилшод Муртозаев дарвозага аниқ йўллади, 1:0
10. Саудия Арабистони футболчиси терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Асилбек Жумаевга қарши қўпол ўйнади. Жарима зарбасига эгамиз.
2. Ўйин икки жамоанинг ҳужумлари билан бошланди.
Ўйин бошланди.
Икки мамлакат мадҳиялари янгради.
Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.
Учрашув бошланишига барча нарса тайёр!