Жозе Моуриньо: «Аслида биринчи бўлимдаёқ 5:0 ҳисобида ютишимиз керак эди»
23 ноя 2017 10:02
Янгиликлар
Жозе Моуриньо: «Аслида биринчи бўлимдаёқ 5:0 ҳисобида ютишимиз керак эди»
МЮ устози Жозе Моуриньо «Базель» билан мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлимнинг ўзида 5:0 ҳисобида олдинда боришимиз керак эди, аммо умуман гол ура олмадик, шу боис якунда мағлуб бўлдик. Биринчи таймда устунлик қилдик. «Базель»ни ютмасликка ҳаққимиз йўқдек эди.
Блиндни ўтказилган голда айблаш тўғри эмас. У яхши ўйин ўтказди. Бутун жамоа айбдор, чунки шунча вазиятлардан гол ура олмадик.
Сўнгги турда ғалаба қозонишимиз шарт эмас, аммо дуранг ҳам мени қониқтирмайди, шундай экан ғолиб бўлишга ҳаракат қиламиз», – дейди Моуриньо.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар