"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди
25 дек 13:32
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди
"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни таркибига қўшишга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар берди "The Sun".
Манбага кўра, МЮ бош мураббийи Рубен Аморим 2026 йилнинг ёзида жамоага икки нафар марказий ярим ҳимоячи олишни истайди. 22 ёшли англиялик Скотт жамоасининг асосий футболчиларидан бири бўлиб, яқинда Англия терма жамоасига илк бор чақирув олган.

Скотт 2025/26 йилги мавсум барча мусобақаларда 18 ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Унинг "Борнмут" билан шартномаси 2028 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Футболчи жамоага 2023 йилда "Бристол Сити"дан келиб қўшилган.
Transfermarkt портали Скоттнинг трансфер қийматини 30 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар